Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Алвес қамоқдан чиқиш учун 1 миллион евро кредит олади

Баҳо:
+ | -

Дани Алвес бугун гаровни тўлаши мумкин, бунинг учун у кредит олмоқчи.

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси тунги клубда бир қизни зўрлаганликда айбдор деб топилиб, 4,5 йил ва яна 5 йил синов муддатига ҳукм қилинди. Шунингдек, у жабрланувчига 150 минг евро тўлашга ва 9,5 йил давомида унга яқинлашмасликка мажбур.

Бугун Барселона суди Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчисини ҳукм кучга киргунга қадар 1 миллион евро миқдорида гаров эвазига қўйиб юборишга қарор қилди.

La Vanguardia хабарига кўра, футболчининг адвокатлари пайшанба куни бир нечта банкларга мурожаат қилиб, гаровни тўлаш учун кредит сўрашган.

Баъзи банклар обрўсига путур етказганлиги сабабли Алвесга кредит беришдан бош тортдилар, бироқ пайшанба куни кечқурун улардан бири транзакцияни амалга оширишга рози бўлди. Кечиктирилган розилик туфайли операцияни кеча амалга ошириб бўлмади. Балки бугун пуллар гаровга қўйилиб, Алвес қамоқдан чиқади.

Киритилди: 16:19, 22.03.2024.
Ўқилди: 2074 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.