"Ювентус" Кенан Йилдизга 10-рақамли футболкани ишониб топширишга тайёр.
Клуб 18 ёшли футболчининг келажаги порлоқ ва яқин орада янги шартнома таклиф қилинишига ишонмоқда. Tuttosport хабарига кўра, ёш туркиялик нафақат маоши ошишига, балки "Ювентус"даги ўнинчи рақамга ҳам эга бўлиши мумкин бўлади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда бу рақам Поль Погбага тегишли бўлиб, у яқинда узоқ муддат дисквалификация қилингани сабабли клубни тарк этади.
Кенан Йилдиз “Бьянконерилар” сафида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Футболчининг дебюти ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтганди.