"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик Тен Хаг кейинги мавсумда ҳам ўз лавозимида қолишига ишонч билдирди.
Бир кун олдин Тен Хаг ўз хўжайини сэр Жим Рэтклифф қаршисида "Челси"да 4:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, "қизил иблислар"нинг Чемпионлар лигасига йўллан олиш имкониятини ёмонлаштирди.
"Ҳеч қандай шубҳам йўқ. Мен бор эътиборимни ўз ишимга, жараёнга, ушбу лойиҳага қаратганман. Мен бу ерда бўлишни чиндан ҳам яхши кўраман, мен бундан завқ оламан. Бу мен учун синов.
Бу ҳар доим ҳам тўғри йўлга чиқавермайди ва натижалар ҳар доим ҳам биз хоҳлагандек бўлавермайди, лекин мен тўғри йўналишда кетаётганимизга аминман ва биз хоҳлаган жойга эришамиз" - деди Тен Хаг Sky Sports билан суҳбатда.