"Атлетик" Испания кубогидаги ғалабалар сони бўйича "Барселона"га яқинлашди.
Эрнесто Вальверде шогирдлари финалда “Мальорка”ни мағлуб этишди (1:1, пенальтилар сериясида 4:2).
Охирги марта "Атлетик" ушбу турнирда 40 йил аввал - 1984 йилда ғалаба қозонганди.
Унинг ҳисобида жами 24 та соврин бор. Бу кўрсаткич бўйича 31 кубок билан “Барселона” етакчилик қилмоқда. "Реал Мадрид" 20 та ғалаба билан учинчи ўринда.
Эрнесто Вальверде аввалроқ 2018 йилда "Барселона" бошчилигида Қирол кубогини ютган, 2015 йилда эса "Атлетик" билан финалгача етиб борган ва у ерда "Барса"га ютқазган.