Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

БАА Про Лигасида фаолиятини давом эттираётган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

«Барселона», «Ювентус» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларининг собиқ юлдузлари ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари Про-лигасида тўп сураётган унутилган тўпчилар қаторига киради.

Сўнгги бир неча йил ичида футбол Яқин Шарқда катта қадамлар ташлаганига шубҳа йўқ. Айниқса Саудия Про-лигаси минтақага кўплаб таниқли ўйинчиларни жалб қилди.

Бироқ, Саудия Арабистони юлдузларни сотиб олиш бўйича қайиқни четга сураётган ягона давлат эмас. Биз БАА Про лигасини яқиндан кўриб чиқдик ва ҳозирда лигада ўйнаётган еттита унутилган футболчилар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Андрес Иньеста

2018 йилда «Барселона»ни тарк этганидан бери Иньеста ўзини Осиёда синаб кўрмоқчи бўлди. У Японияда "Виссель Кобе" таркибида беш йил ўйнади ва ўтган ёзда БААнинг «Эмирейтс» жамоасига ўтди.

39 ёшли Иньеста ҳали ҳамон ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб келмоқда. Айёрона пас ва моҳирона ижролар.

Spanish legend Iniesta joins UAE side Emirates Club

Ярим ҳимояда шоу ўтказиш билан бир қаторда, у жорий мавсумда бир нечта ўйинларда майдонга тушди. Испаниялик плеймейкер «Эмирейтс» сафида ҳозиргача 14 та ўйинда 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Адель Таарабт

Биз ҳали ҳам Таарабт компиляциясини қайта-қайта томоша қилишдан зерикмаймиз. Унинг 2010-11 йилги кампанияси айниқса ҚПР билан узоқ вақт хотирада қолади.

Марокашлик ярим ҳимоячи ўзининг қоронғу йилларида ҳам ҳимоячиларни доғда қолдириб келмоқда. Таарабт «Ан-Наср»га 2022 йилда келиб қўшилган ва ажабланарли жойи йўқки, у рақобатчилардан бир поғона юқорироқ кўринади.

Coupe des Emirats: Taarabt qualifie Al Nasr

Собиқ «ҚПР» ва «Бенфика» футболчиси БААда 47 та ўйин ўтказган ва шу вақт ичида ярим ҳимоячи 26 та гол киритган. Аслини олганда бу жуда ёмон натижа эмас.

Миралем Пьянич

2020 йилда «Барселона»га ғалати кўчиб ўтганидан сўнг, Пьянич ҳеч қачон аввалгидек формасини қайтара олмади. У «Бешиктош» сафида фаолиятини қайта тикламоқчи бўлди, бироқ бу натижа бермади ва 2022 йилда БААнинг «Шаржа» клубига ўтди.

“Мен «Шаржа»ни танладим, чунки улар мени жалб қилишди. Бу яхши лойиҳа бўлди", - деди Пьянич клубга қўшилгач, журналистларга.

Recognition for Miralem Pjanić

34 ёшли футболчи «Шаржа» сафида 54 та ўйинда майдонга тушди ва шу вақт ичида 17 та гол киритди.

Маноло Габбиадини

«Саутгемптон», «Сампдория» ва «Наполи»даги фаолияти билан яхшигина танилган Габбиадини ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Наср» клубида ўйнамоқда.

Sampdoria, la nuova vita di Manolo Gabbiadini: inizio eccezionale all'Al  Nasr - Club Doria 46

32 ёшли футболчи ёзда Яқин Шарққа ўтди ва у шу пайтгача 16 ўйинда 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг шартномаси 2026 йил якунигача.

Аллан

Алланнинг «Наполи» ва «Эвертон»даги фаолиятини эслайсизми? Бразилиялик ярим ҳимоячи 2022 йилда Европадаги фаолиятини якунлади ва икки йиллик шартнома асосида "Ал Ваҳда"га ўтишни афзал кўрди.

У ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритишга яқин келди, аммо "Ал Ваҳда" якунда бўлажак чемпион "Шабаб Ал Аҳли"дан беш очко ортда қолди.

Alvo do Botafogo, Allan confirma propostas para deixar o Al-Wahda, mas diz  querer ficar: 'Estou esperando uma proposta de renovação' - FogãoNET

Унинг БАА клуби билан шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етади, шунинг учун у ёзда яна ҳаракатга киришиши учун барча имкониятлар мавжуд.

Пако Алькасер

Испаниялик форвард атиги 28 ёшда ва у Европани тарк этиб, БАА Про лигасига қўшилишга қарор қилди.

У дастлаб «Шаржа»га ижара асосида қўшилган эди, гарчи келганидан икки кун ўтгач, «Вилярреал» билан шартномаси бекор қилинган, бу эса унга БАА клубига доимий равишда қўшилиш имконини берганди.

Paco Alcácer

Алькасер дебют мавсумида иккита совринни қўлга киритди, гарчи у ёзда Европага қайтишга интилаётган бўлсада.

Охир-оқибат Европага ўтиш амалга ошмаган бўлсада, у БААдаги ҳамкасби «Эмиратес»га ижарага юборилди ва у ҳозирда Иниеста билан бирга ўйнайди.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 08:00, 08.04.2024.
Ўқилди: 1864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.