Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

Роналду трансферидан кейин «Ан-Наср» 5 та турнирда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

“Ан-Наср” Криштиану Роналду келганидан бери бешта турнирда ғалаба қозона олмади.

8 апрель санасида “Ан-Наср” Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финал босқичида “Ал-Ҳилол”га имкониятни бой бериб (1:2) мусобақадан чиқиб кетди. Роналду бу ўйинда қизил карточка олди.

Бу Роналду келганидан кейин “Ан-Наср”нинг турнирлардаги бешинчи мағлубияти ҳисобланади.

Бу мавсумда жамоа аллақачон Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришини тўхтатди, Саудия Арабистони чемпионатида эса пешқадам “Ал-Ҳилол”дан 12 очко ортда қолмоқда. Клуб ҳали ҳам Саудия Арабистони Қирол кубогини қўлга киритиши мумкин, жамоа ярим финалда яна “Ал-Ҳилол” билан ўйнайди. Бу ўйин 1 май куни бўлиб ўтади.

Ўтган мавсумда “Ан-Наср” чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Саудия Арабистони Суперкубогида жамоа ярим финалда “Ал-Иттиҳод”га (1:3) мағлуб бўлиб ўз юришини тўхтатди ва Қирол кубоги мусобақасида ярим финалида “Ал-Ваҳда”га имкониятни бой берган эди.

Роналду трансферидан буён “Ан-Наср” битта совринни қўлга киритди – ўртоқлик турнири ҳисобланган Араб чемпионлари клублари кубоги.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:30, 09.04.2024.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик