УЕФА расмий сайтида Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши голи муаллифи бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди. 11 апрель, пайшанба куни 1/4 финалнинг дастлабки ўйинлари ўтказилди.
Овоз йиғишда Анхель Ди Мария (“Бенфика”), Жанлука Скамакка (“Аталанта”), Пьер-Эмерик Обамеянг (“Марсель”) ва Йонас Хофманн (“Байер”) томонидан киритилган голлар ўрин олган.
Ҳафтанинг энг яхши голи УЕФА расмий сайтида овоз бериш орқали аниқланади.