Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

«Локомотив» - «Шўртан» учрашуви таҳлили

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 3-турини сафарда «Локомотив»га қарши ўтказган «Шўртан» йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Афсусланарли томони шундаки, ғузорликлар бирорта ҳам гол уролмасдан ўз дарвозаларидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборишди. Хўш, шу куни «оқ бўрилар» йирик мағлубиятга лойиқмиди? Умуман нега 14 март санасида «Шўртан»нинг ўйини чиқмади? Қуйидаги мақола орқали Эдгар Гесс шогирдларининг ўша кунги ҳаракатларини таҳлил қилиб кўрамиз.

БИРИНЧИ ТАЙМ
«Локомотив» билан кечган баҳснинг биринчи бўлимида «Шўртан» битта гол ўтказиб юборди. Бу воқеа учрашувнинг 37-дақиқасида содир бўлди. Қанотдан Санжар Турсунов томонидан етказиб берилган тўни Фарҳод Тожиев боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Шу куни Тожиевларнинг кичиги «Шўртан» дарвозасини икки бор ишғол қилди. Бу ҳужумчи «Локо» таркибига айнан «Шўртан»дан келиб қўшилганини унутмайлик.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Эдгар Гесс айтиб ўтганидек, биринчи таймда ғузорликларнинг ўйини унчалик қовушмади. Бу ерда жамоамиз рақибдан чўчиб ҳаракат қилди дейиш ноўрин. Фақат «Локомотив» сафида йиғилган футболчиларнинг индивидуал жиҳатдан бирмунча устун эканлиги ўз сўзини айтди, холос. «Шўртан»да эса янги жамоа барпо этилаётгани боис йигитлар аксар ҳолларда бир-бирларини тўлиқ тушунмасдан югуришмоқда. Ўйлаймизки, вақт ўтиб бу муаммо бартараф этиб борилади ва кейинги беллашувларда «Шўртан» ҳам албатта ўз сўзини айтади.

Хўш, учрашувнинг биринчи ярмида «Шўртан» ўйинида қандай муаммолар кўзга ташланди? Биринчидан, марказий ҳимояда ҳаракат қилган Ярослав Крушельницкий учрашувнинг бошиданоқ жамоа ўйинига киришиб кета олмади. У ўзига яраша тажрибали бўлишига қарамасдан, худди олий лигада биринчи мавсумини ўтказаётган футболчига ўхшаб бирин-кетин хатоларга йўл қўя бошлади. Айниқса, унинг ҳаракатчанлиги анча суст, кўзида ўт ёнмаяпти. Ҳужумда тўп сурган Артурас Фоменко эса кўп ҳолларда яккаланиб қолди. Унга яхши бир шерик етишмаяпти. Тўғри, «Шўртан» таркибида Павел Соломин, Александр Востриков сингари ҳужумни ёқтирадиган футболчилар бор, аммо уларга ҳам аксар ҳолларда аниқлик етишмаяпти.

«Локомотив» дарвозаси олдидаги илк хавфли вазият 13-дақиқада содир этилди. Бу вазиятда Ислом Иномов Соломинга нисбатан қўполлик ишлатди ва натижада бош ҳакам жарима тўпи белгилади. Зарбани амалга оширган Соломин сал қолса гол уриши мумкин эди, аммо Павел Бугало ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Абибуллаев томонидан амалга оширилган бурчак тўпи эса ҳеч қандай самара бермади.

Биринчи бўлимда шунингдек, Иброҳим Отахонов ҳам бирмунча суст ҳаракат қилди. Унинг аксарият тўп узатишлари ўз вақтида жамоадошларига етиб бормади. Натижада кўп ҳолларда «Шўртан»нинг ҳужуми охирига етмаёқ узилиб қолаверди. Бундан ташқари, «оқ бўрилар»нинг ҳимоясида ҳам муаммолар бор. Яъни, жамоада жамоавий ҳимояланиш борасида ҳали кўп ишлашга тўғри келяпти.

«Шўртан»нинг яна бир муаммоси шундаки, жамоа ўзида тўпни етарлича ушлаб тура олмади, тўп олиниши биланоқ шу заҳоти йўқотилди. Афсуски, ўткир қарши ҳужумлардан дарак бўлмади.

Энди ўтказиб юборилган биринчи голга тўхталсак. Бу вазиятда «Локо» ҳужуми «Шўртан»нинг ўнг қанотида муаммолар юзага келгач содир этилди. Санжар Турсунов қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берган маҳал Фарҳод Тожиевни «ёпиши» керак бўлган Обид Жўрабоев тўғри жой танлай билмади. Бунинг устига дарвозабон Павел Леус тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Дарвозабон тўпга чиқаётган маҳал ўзига ишонч бўлиши шарт. У ё тўпни уриб юбориши керак ёки ушлаб олиши. Леус эса бу вазиятда ҳеч бирини амалга ошира олмади. Натижада Фарҳод Тожиев осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Бундан ташқари, биринчи бўлимда «Шўртан» вакиллари рақиб жарима майдончасига ёриб киришаётган пайтда футболчилар олдида вариантлар камлиги кўриниб қолди. Гўёки жамоа бир киши кам ўйнаётгандек тасаввур уйғотди. Қолаверса, тўпни олгач тезкор қарши ҳужумлар ҳам кўзга ташланмади.

ИККИНЧИ ТАЙМ
Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасидаёқ ҳакам «Шўртан» дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. Аслида бу вазиятда Вячеслав Пономарёв жарима тўпи белгиласа бўладиган даражада қоида бузмаганди, аммо ҳакам қоида бузилган деб топди. Масалан, Англияда бунақа қоида бузишлар учун ҳакамлар миқ этишмайди. Лекин биздаги ҳакамлар футболчиларни жуда нозик деб ўйлашади шекилли, сал нарсага ҳуштак чалишга одатланиб қолишган. Умуман, бизда ҳакамлар жисмоний курашларга йўл қўйишмайди. Шундай бўлганидан кейин футболчи қандай қилиб жисмоний жиҳатдан ўсишга эришади?

Дарвозабон Павел Леусга ҳам эътирозлар етарлича. Литвалик посбон керак-нокерак ҳолларда олдинга чиқиб кетяпти. Ҳатто шундай вазиятларнинг бирида Фарҳод Тожиев дарвозабон устидан тўпни ошириб гол уриши мумкин эди. Бутун жамоа олдидаги энг катта муаммолардан бири эса ўйиннинг боришини ўқиш суст. Футболчилар гўёки ўз билганча ҳаракат қилишаётганга ўхшади.

Шунингдек, рақиб ўйинчилари муносиб тарзда «ёпилмади». 71-дақиқада бош ҳакам Ҳасан Рўзиев ўзининг савияси ҳали юқори эмаслигини кўрсатиб қўйди. У бирданига «Шўртан»нинг икки футболчисига сариқ карточка кўрсатиб, гўёки ўзини қаҳрамондек намойиш қилди. Ўша вазиятда аслида нима бўлганди? Қоида бузилгач, ҳакам жарима тўпи белгилади. Ҳакам тўп қаердан тепилиши лозимлигини ҳали кўрсатмасдан Садриддин Абдуллаев тўпни қоида бузилган жойдан бироз олдинроққа ташлади. «Шўртан» футболчиси эса қоида бироз орқада бузилганини кўрсатиб, тўпни орқароққа қўйди. Рақиб футболчиси эса тўпни яна олдинга ташлади, «Шўртан» вакили яна орқароққа. Хуллас, бу вазиятда ҳакам бемалол ўзи мустақил қарор чиқариши мумкин эди, яъни тўп қаердан тепилишини кўрсатган ҳолда. Лекин у нима қилди? Шартта келиб Шукур Жумабоев билан Аббос Омоновга «сариқ» кўрсатди. Бирига тўпни орқароққа қўйгани учун, иккинчисига ҳакамга эътироз билдиргани учун.

Ҳасан Рўзиев ўрнида бошқа ақллироқ ҳакам бўлганида ҳуштак чалиб тўпни қаердан тепилишини ўзи ҳал қилган бўларди. Лекин у шундоқ ҳам ҳисобда ортда бораётган «Шўртан»ни бадтар қўрқитиб қўйди, сал нарсага сариқ карточка кўрсатавериб.

Энди Артурас Фоменко гол урган вазиятни ёдга олайлик. Ўшанда рақиб футболчиси тўпни йўқотиши натижасида Фоменко бундан фойдаланиб гол урди, бироқ Ҳасан Рўзиев унинг голини ҳисобга олмади. Бу ҳам камлик қилгандек Фоменкога йўқ жойдан сариқ карточка кўрсатди. Қаерда кўргансиз, ҳужумчининг бир оғиз “офсайд йўқ эди” деб айтгани учун «сариқ» олганини. Ахир футболчилар гунг эмас-ку! Энди ҳуштагим бор, нимани хоҳласам шуни қиламан дейиш наҳотки ҳакамларнинг шиорига айланиб қолган бўлса?!

Умуман олганда, «Шўртан» футболчиларида иккинчи бўлимда иштиёқ кўзга ташланди. Жамоа очко олишни хоҳлаяпти, аммо ўйинчилар савияси бирмунча паст бўлгани боис жамоа ҳаракатида аниқлик етишмади.

Ўйлаймизки, ўтказиб юборилган иккинчи голда юз фоиз дарвозабон айбдор. Ўша вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпни бемалол қўли билан ушлаб олиши учун Павел Леусга нима халақит берди ҳайронмиз. Дарвозабон – ярим жамоа деганлари рост экан. Бу ёқда майдондаги ўйинчилар жон койитиб ҳаракат қилишса-ю, лекин дарвозабон ҳатто баҳснинг охирларида ҳам ўйинга киришиб кетолмасдан оддий вазиятда тўпни қўлидан чиқариб юбориши, бунинг устига бу хато иккинчи голга олиб келиши албатта ҳар қандай жамоа кайфиятини туширмасдан қўймайди.

Охирги гол эса ҳаммасидан ўтиб тушди. Бу вазиятда Алан Кусов фаолиятидаги энг осон голни урган бўлса ажаб эмас. Эътибор беринг, бурчак тўпи амалга оширилди ва Кусов жарима майдончаси ичида гўёки ўзидан бошқа ҳеч ким йўқдек бемалол ҳаракат қилиб бош билан гол урди. Бу вазиятда айбдор яна Леус. Чунки у ҳимоячиларни тергаб туриши, бошқача айтганда, ўйинчиларни бошқариши шарт эди. Мана Игнатий Нестеровни олайлик, ҳар гал стандарт вазиятда у жамоадошларини эътиборли бўлишга чақиради. Лекин Леус индамай тураверди. Қолаверса, дарвоза чизиғининг чап қисмидан жой олган Дилявер Абибуллаев нима учундир бу вазиятда тўпга сакрамасдан ўзини четга олди. Натижада литвалик посбон тўпни қайтаришга вақтида улгурмади.

ЎЙИНДАГИ ҲАКАМЛИК
«Локомотив» - «Шўртан» баҳсини 39 ёшли ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқарди. Рўзиев шу куни ўзининг баъзи қарорлари билан ҳали олий лигани бошқара оладиган даражадаги ҳакам эмаслигини кўрсатиб қўйди, гарчи бир кам қирққа кираётган бўлса-да. Қизиқ жиҳати шундаки, бу ҳакам олий лига ўйинларини бошқаришни икки йил олдин, яъни, 37 ёшида бошлаган экан. Наҳотки, унгача шунча пайт биринчи-иккинчи лигаларда юрган бўлса?! ЎФФ Ҳакамлар қўмитасининг ёшларга эътибор беряпмиз, ёшларни тарбиялаяпмиз деб мақтанаётгани қаёқда қолди? Ўзи умуман Ҳасан Рўзиевга ўхшаган ҳакамлар футболга қердан келиб қолган? Нега у 37 ёшда олий лигада ҳакамлик қилишни бошлади? Шу пайтгача нима билан машғул эди? Мабодо футбол ўйнаб кейинчалик ҳакамликка ўтиб кетганида ҳам уни танирдик ва тушунардик. Ҳасан Рўзиев “Локо” – “Шўртан” баҳсида бешта футболчига сариқ карточка кўрсатган бўлса, шундан тўртта сариқ бизнингча, ноҳақ кўрсатилди. Биргина Ярослав Крушельницкийнинг 26-дақиқада «сариқ» олганини ҳисобга олмаганда.

Бундан ташқари, мана иккинчи йилдирки Ҳакамлар қўмитаси олий ва биринчи лига ҳакамларига ўйиндан кейин неча баҳо қўйилаётганини кенг оммага ошкор қилмаяпти. Бунинг сабабини бир гал сўраганимизда қўмита вакили чет эл футболида ҳам ҳакамларга қўйиладиган баллар сир тутилишини ва умуман журналист ва мухлисларнинг ким неча баҳо олганини билишга ҳақлари йўқлигини айтганди. Биз бунга розимиз, фақат ҳакамлар ўз ишларини профессионал даражада бажаришса бўлгани. Аммо токи етук ҳакамлар етишиб чиқмагунча ОАВ ходимларининг ким қандай баҳога лойиқ кўрилганини билишга ҳаққи бор деб ўйлаймиз. Шунда шубҳа ва гумонлар камайиб боради.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 12:02, 17.03.2013.
Ўқилди: 3459 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.