"Ньюкасл" ҳимоячи Киран Трипьерни ўз сафида қолдиришни истамоқда.
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, "зағизғонлар" 33 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Трипьернинг амалдаги меҳнат шартномаси 2025-йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Агар шартнома узайтирилмаса, "Ньюкасл" футболчини текинга йўқотиб қўймаслик учун уни келаётган ёзда сотиб юбориши мумкин.