Мадриднинг “Атлетико” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Бильбаонинг “Атлетик” клубида тўп тепаётган Рауль Гарсия жорий мавсум якунида профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар бермоқда баск клуби матбуот хизмати расмий сайтида.
"Ҳақиқий афсонавий Раул Гарсия 37 ёшида, "Атлетик"даги энг катта ютуғи — Қирол кубогини ютганидан бир ҳафта ўтиб, футболни тарк этишга қарор қилди", - дейилади клуб баёнотида.
Профессионал сифатида камида 20 мавсум ўйнаган Гарсия 811 та ўйин ўтказиб, 148 та гол урган.