Леверкузен кўчаларидан бири Хаби Алонсо шарафига ўзгартирилиши мумкин.
"Баер" испаниялик мутахассис бошчилигида 29 турдан кейин 79 очко жамғариб, муддатидан аввал Бундеслига чемпионлигини кафолатлади. Бу клуб тарихидаги илк чемпионлик ҳисобланади.
Der Spiegel нашрининг ёзишича, Леверкузен маъмурияти Алонсога шаҳарнинг фахрий фуқароси мақомини бермоқчи. Бундан ташқари, стадион яқинидаги кўча, майдон ёки хиёбонлардан бирига мураббий номи берилиши мумкин.
Шаҳар расмийлари кўчаларнинг расмий номларига қўйиладиган талабларни ўрганаётганларини айтишди. Rheinische Post нашрининг аниқлик киритишича, Леверкузен шаҳар кенгашининг мажбурий қарори бор, унга кўра, кўчаларга ҳозирда одамлар номи берилмайди.