Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Юлиан Брандт “Атлетико”га қарши (4:2) Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида энг яхши футболчи деб топилди. Ўйиндан сўнг унга эсдалик совғаси топширилди.
27 ёшли германиялик футболчи 34-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Марко Ройсга алмаштирилди.
"Боруссия" умумий ҳисобда ғалаба қозонди ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди. У ерда "асаларилар" "ПСЖ"га қарши ўйнайди.