Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Футбол учрашувида дарвозабон вақтни чўзганида бурчак зарбаси белгиланиши таклиф этилди

Баҳо:
+ | -

Футбол ўйини қоидаларини бошқарувчи ва тартибга солувчи Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) дарвозабонлар учун тўпга эгалик қилиш вақти протоколини ишлаб чиқди.

Агар дарвозабон тўпни белгиланган вақтдан кўпроқ ушлаб турса, рақибга бурчак тўпи тепиш ёки аутдан тўп киритиш имконияти берилиши мумкин.

IFAB қоидаларга таклиф этилаётган ўзгаришларни ҳакамлар амалдаги қоидага риоя қилмаётгани билан изоҳлади, қоидага кўра, агар дарвозабон тўпни 6 сониядан кўпроқ ушлаб турса эркин зарба белгиланиши керак.

Янги қоидага кўра, бу вақтни 8 сониягача ошириш таклиф қилинмоқда, бу вақтни ҳакам дарвозабон тўпни қўлига олгандан бошлаб ҳисоблай бошлайди. Бурчак ёки аутдан тўпни киритиш дарвозабонга энг яқин қанотдан амалга оширилади.

ESPN хабарига кўра, инновациялар 2024—2025 йилги мавсумда синовдан ўтказилади. IFAB ўзгаришларни 2025 йил охирида муҳокама қилади ва агар синовлар муваффақиятли ўтса, янги қоида 2026—2027 йилги мавсумдан бошлаб барча мусобақаларга татбиқ этилиши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:22, 17.04.2024.
Ўқилди: 1075 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик