Қатарда ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида чорак финал босқичи якунига етди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳунинг 3-турини Вьетнамга қарши ўтказди.
Темур Кападзе жамоаси бугун рақиб устидан 3:0 ҳисобида зафар қучиб, гуруҳда 1-ўрин билан плей-офф босқичига чиқди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни очди. Шундан кейин ҳам ўзбекистонликлар ҳужумкорликни тўхтатмади. 36-дақиқага келиб, Русланбек Жиянов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Одилов дублни расмийлаштирди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз рақиб дарвозаси томон кўплаб ҳужумлар ташкил қилди. Тўп икки марта рақиб дарвозаси тўсини ва устунига тегиб қайтди.
Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари гуруҳда 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Жамоамиз чорак финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади. Бу ўйин 26 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
U23 Осиё кубоги. "D" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ВЬЕТНАМ
Голлар: 1:0 — 4 Одилов, 2:0 — 36 Жиянов, 3:0 — 40 Одилов.
Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсодиқов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев (Асадбек Раҳимжонов, 46), 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасурбек Жалолиддинов (Диёр Холматов, 46), 11. Отабек Жўрақўзиев ( Аббосбек Файзуллаев, 70), 15. Умарали Раҳмоналиев, 20. Русланбек Жиянов (Ҳожимат Эркинов, 64), 22. Алишер Одилов (Ҳусайн Норчаев, 78).
Вьетнам: 13. Нгуэн Анвиэт, 2. Нгуэн Хон, 3. Тран Куанг, 4. Луонг Дуй, 7. Хоанг Ван, 8. Нгуэн Дук, 10. Во Нгуэн, 17. Нгуэн Дук Пху, 19. Нгуэн Таи, 20. Нгуэн Нгок, 22. Нгуэн Минг Куанг.