Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала нега Чемпионлар лигасида “ПСЖ”га қарши ўйинда Лионель Мессининг футболкасини ололмаганини тушунтирди.
"Биринчи ўйиндан кейин Альфонсо Девис Мессидан футболка сўради, мен эса Неймардан. Кейин иккинчи ўйиндан кейин ўзим Лионелга мурожаат қилдим, лекин у кийим алмаштириш хонасида футболка алмашишни таклиф қилди.
Аммо биз стадионда узоқ вақт қолиб, мухлислар билан ғалабани нишонладик. Кийиниш хонасига қайтганимдан сўнг, энди ичкарига кириб, "ПСЖ" футболчиларини безовта қилишни хоҳламадим. Шунинг учун мен Мессининг футболкасини ололмадим", - дея Мусиала сўзларини келтиради Marca.