Эрик тен Хаг "Бавария"ни бошқариши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" устози вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Тен Хаг билан ҳозирча тўғридан-тўғри алоқа йўқ.
Қайд этилишича, мураббийнинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ноаниқ. Тен Хагнинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Аммо, агар у мавсум охирида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши керак бўлса, у "Бавария"ни бошқаришга тайёр.
Бундан ташқари, яна иккита жамоа нидерландиялик мутахассисга алоҳида қизиқиш билдиришди.