"Ливерпуль" ҳужумчиси Коди Гакпо "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
“Бир неча ҳафтани ёмон натижалар билан ўтказдик. Бугун биз ғалаба қозондик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бу яхши кун бўлди.
Клопп ёзда кетишини ҳамма билади. Биз нафақат мухлислар, балки Клопп учун ҳам ғалаба қозонишни хоҳладик", - дея футболчининг сўзларини келтиради BBC.
Премьер-лиганинг жорий мавсумида Гакпо 33 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.