Хабарингиз бор, ўтган мавсумнинг 2-ярмидан бошлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳар ой якунларига кўра энг яхши ҳакамни аниқлаб келади. Ойнинг энг яхши ҳаками футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлар томонидан аниқлаб олиниши режалаштирилган. Демак, апрел ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун келтирилган номзодлар билан танишинг:
— Шавкат Насибуллаев;
— Абдурашид Худойберганов;
— Ғайрат Жўраев.
Қуйида уларнинг ушбу ой давомида бошқарган учрашувлари маълумотлари билан танишишингиз мумкин.
1. Шавкат Насибуллаев.
— Про лига 5-тур:
— “Шўртан” – “Арал” (1:1);
— Ўзбекистон кубоги 1-тур:
— “Андижон” - “Динамо” (2:2);
— Ўзбекистон кубоги 2-тур:
— "Дўстлик" - "Металлург" (0:2);
— Ўзбекистон кубоги 3-тур:
— ОКМК - "Бухоро" (2:2).
2. Абдурашид Худойберганов.
— Суперлига 5-тур:
— "Локомотив" - "Андижон" (1:2);
— Ўзбекистон кубоги 1-тур:
— “Бухоро" - “Арал Академия" (7:1);
— Ўзбекистон кубоги 2-тур:
— “Олимпик” - “Локомотив-БФК” (4:0);
— Ўзбекистон кубоги 3-тур:
— "Динамо" - "Навбаҳор" (1:1).
3. Ғайрат Жўраев.
— Суперлига 5-тур:
— "Бунёдкор" - “Динамо” (0:0);
— Ўзбекистон кубоги 1-тур:
— “Қўқон-1912” - “Сўғдиёна” (0:2);
— Ўзбекистон кубоги 2-тур:
— “Олимпик MobiUZ” - “Локомотив” (2:2);
— Ўзбекистон кубоги 3-тур:
— "Андижон" - "Насаф" (1:0).