Англия кубоги финалида Англия чемпиони «Манчестер Сити» «Манчестер Юнайтед»га қарши «Уэмбли»да ўйнамоқда.
"Манкунианликлар"нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ерда жанг қиладиган жамоаларни кўришимиз мумкин бўлади, руҳ ва истак кўп бўлади. Ким ўз фикрини ўрнатса, ўйинни ўша клуб назорат қилади.
Маҳорат ва бошқа ҳамма нарса бўйича, албатта, "Сити" устун, лекин финалда бу ишламайди. Бу ерда ёпиқ ўйин бўлиши мумкин эмас", - деди Канчельскис Спорт24 учун.