Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Гулистон»нинг дастлабки мағлубияти

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Олий лига доирасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Унда шу пайтгача ҳли бирор марта ҳам ютқазмаган ва ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган икки жамоа — "Бунёдкор" ва "Гулистон" жамоалари тўқнаш келишди.

Олий лига дебютанти, табиийки, биринчи мақсадда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаш пайида бўлди. Ашурматов шогирдлари ярим бўлим давомида уддалашди ҳам. Аммо ўйиннинг 25-дақиқасида Камолиддин Мурзоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу вазиятда Алибобо Раҳматуллаев дарвозага зарба берди,дарвозабондан қайтган тўпни эгаллаб олган Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг Камолиддин Мурзоев тўпни дарвозага йўллади - 1:0.

Мурзоевнинг голи ўйинда ягоналигича қолди. Демак, шундай бўлиб чиқяптики, Мурзоевнинг икки ўйиндаги голлари "қалдирғочлар"га биттадан гол тақдим этди. Камолиддиннинг "Поханг" дарвозасига энг сўнгги дақиқаларда урган гол Қосимов шогирдлари 1 очко тақдим этган бўлса, "Гулистон" дарвозасига урилган гол эса "Бунёдкор"га ғалаба келтирди.

"Гулистон" иккинчи бўлимда нисбатан очиқ ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилди. Аммо уларга тажриба ва маҳорат етишмади.

ОЛИЙ ЛИГА. 4-ТУР
"БУНЁДКОР" - "ГУЛИСТОН" - 1:0
Гол: Камолиддин Мурзоев (25)
Огоҳлантиришлар: Жавлон Иброҳимов (79) — Илёс Хайров (82)
“Бунёдкор”: 1.Игнатий Нестеров (с), 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Алибобо Раҳматуллаев (Баходир Пардаев 87), 16.Артём Филипосян, 17.Камолиддин Мурзоев (Игорь Таран 77), 18.Фозил Мусаев (Олександр Пишур 63), 19.Жасур Ҳасанов, 23.Саҳоб Жўраев
“Гулистон”: 24.Дониёржон Усмонов, 2.Иброҳимжон Рахимов, 3.Акбар Саттаев, 18.Бобуржон Акбаров, 23.Сарваржон Жўраев, 25.Элёр Жаҳонов (Илёс Хайров 46), 7.Раббимжон Ҳасанов, 15.Собир Усмонхўжаев (Зафаржон Қоракулов 66), 22.Тоҳиржон Шамшиддинов, 9.Хуршид Йўлдошев (Алишер Шоғуломов 46), 11.Носирбек Отақўзиев
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов, Руслан Самандаров, Олимбой Жумаев, Сергей Ивлев (барчаси – Навоий)
Учрашув назоратчиси: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:01, 29.03.2013.
Ўқилди: 4693 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.