«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, 26 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига Европанинг тўртта етакчи клуби қизиқиш билдирмоқда: «ПСЖ», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Реал».
Жорий мавсумда Гимараэс барча мусобақаларда 50 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.