Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби бош мураббийи Марсело Гальярдо мавсум якунида жамоани тарк этади, дея хабар беради Фабрицио Романо.
Қайд этилишича, аргентиналик мутахассис аллақачон шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, “Ал-Иттиҳод” эса келаси мавсум учун бош мураббий изламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марсело Гальярдо ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталаридан буён “Ал-Иттиҳод”да ишлаб келмоқда. У 33 учрашувнинг 15 тасида ғалаба, 4 дуранг ва 14 мағлубиятга учраган.