Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт Германия терма жамоасидаги жамоадошлари Тони Кроос ва Марко Ройс ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"да тўп тепаётган Кроос бугун профессионал футболдаги сўнгги учрашувини ўтказади.
"Боруссия" футболчиси Ройс учун бугунги ўйин дортмундликлар учун футболдаги сўнггиси бўлади.
"Мен иккаласи билан ҳам ўйнаш бахтига муяссар бўлганман. Тони - мутлақ футбол тимсоли, барча турнирларда ғалаба қозонган ажойиб ўйинчи.
Дортмундда ўйнашимнинг сабабларидан бири Маркодир. У болалигимда ва ўсмирлигимда мен учун кумир эди.
У билан машқ қилиш ва ўйнаш ҳали ҳам жуда қизиқарли. Ройс ва Кроос - номлари гапирадиган буюк футболчилар", - деди "Боруссия" футболчиси.