Германиянинг собиқ теннисчиси, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Борис Беккер Германияда футбол бўйича Европа чемпионатининг очилиш ўйинига ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, 14 июнь, жума куни Европа чемпионати "А" гуруҳи 1-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда Германия ва Шотландия терма жамоалари тўқнаш келишди. Жамоалар Мюнхендаги "Альянц Арена"да ўйнашди. Германия терма жамоаси 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
"Ниҳоят ҳаммаси бошланди. Биз Германияда бўладиган Европа чемпионатини жуда интиқлик билан кутгандик", — деб пост қолдирди Борис Беккер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган.
Аввалроқ "Катта Дубулға" турнирларининг олти карра ғолиби ижтимоий тармоқларда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос билан немис теннисчиси Александр Зверевнинг “Ролан Гаррос-2024”даги ўйини ҳақида фикр билдирган эди.