"Специя" ярим ҳимоячиси Эмиль Хольм фаолиятини "Болонья"да давом эттиради, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "қизил-кўклар" 24 ёшли швед учун 7 миллион евро тўлайди.
Хольм ўтган мавсумни "Аталанта"да ижарада ўтказди. Ярим ҳимоячи 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.