Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш Аргентина терма жамоаси 2024 йилги Америка кубоги очилиш ўйинининг биринчи бўлимидан сўнг кийиниш хонасига кирган ва иккинчи бўлимга кечикиб чиққан.
“Улар видеоларни томоша қилганини ва биз билан ўйинда қандай ўйнашни таҳлил қилганини яхши биламан. Улар қанча кечикди? 20 дақиқагами? 30 дақиқагами? Иккинчи бўлимда қандай ўйнаш ҳақида ўйлаш учун уларда қўшимча вақт бор эди. Агар шундай бўлишини билганимизда, биз ҳам футболчиларимизга тайёргарлик кўришлари учун яна 10 дақиқа вақт берган бўлардик.
Мен ҳакамлар шу каби нарсаларни кузатиб туришларини истардим. Агар беш дақиқа кечиксак, жазоланамиз. Бу катта муаммо. Аргентина ҳам жазоланиши керак, шундайми? Бу ҳақда ёзинг. Улар иккинчи бўлимга 20 дақиқа кечиккани учун жазоланиши керак”, — дея Маршнинг сўзларини келтирмоқда Goal нашри.
Маълумот учун, Канадага қарши учрашувда аргентиналиклар 2:0 ҳисобида устун келди. Иккинчи турда Аргентина термаси Чили устидан ягона гол эвазига енгди. Канада эса Перу устидан ғалаба қозонди.
Икки турдан сўнг А гуруҳида Аргентина етакчиликни сақлаб турибди. Канада эса 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.