Кириш Регистрация

Мюллер ҳам Германия билан хайрлашдими?

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин. Футболчи бу ҳақда Испания терма жамоасига қарши Европа чемпионати чорак финал учрашувидан сўнг (1:2) айтиб ўтди.

"Бу менинг терма жамоадаги сўнгги ўйиним бўлиши эҳтимоли юқори. Буни муҳокама қилиш керак. Ўз навбатида, Германия терма жамоасида ўйнаш имкониятини истисно қилмоқчи эмасман, лекин мураббий ва мен, эҳтимол, биз тўхташимиз керак, деган хулосага келишимиз мумкин", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Испанияга қарши ўйин Германия терма жамоасининг яна бир ярим ҳимоячиси – Тони Кроос учун фаолиятидаги сўнггиси бўлди.

Киритилди: 14:48, 06.07.2024.
Ўқилди: 975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.