"Челси"нинг янги футболчиси Ренату Вейга "кўклар" таркибига қўшилгани ҳақида фикр билдирди.
Бир кун аввал "Челси" Вейгани "Базел"дан 12 миллион фунт стерлингга сотиб олганини эълон қилди. Англия 20 ёшли португалиялик футболчи яшаш имкониятига эга бўлган бешинчи давлатга айланди.
Вейга беш тилда, жумладан, инглиз тилида сўзлашади ва бир нечта позицияларни ўйнашга қодир. Аввало, Ренату ўзини "бузғунчи" сифатида кўради.
"Мен ақлли, тажовузкор ўйинчиман. Менга тўп билан ишлаш қулай ва кўп қирралилигим ҳисобга олинса, ўзимни тўлақонли ўйинчи деб таърифлаган бўлардим. Мен майдонда кўп позицияларда ўзимни яхши ҳис қиламан. Севимли позициям бор демаган бўлардим. Чунки бу тактик элементларга боғлиқ, лекин мен чап қанот, марказий ҳимоя ва ярим ҳимоячи сифатида ўйнадим.
Менга ҳимояланиш жуда ёқади, катталигим ва жисмоний кучимдан фойдаланаман, бундан роҳат оламан. Менга тўп билан ёки тўпсиз ўйинни назорат қилиш ёқади", - деди Вейга "Челси" расмий сайтига.