Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Икер Касильяс: "Мбаппенинг келиши Ла Лигага фойда келтиради"

Баҳо:
+ | -

Икер Касильяс «Netflix»нинг жорий мавсум давомида суратга олинган Ла Лига ҳақидаги ҳужжатли сериалнинг қаҳрамонларидан бирига айланди.

Икер 15 июлдан эътиборан намойиш этиладиган лойиҳа тақдимотида иштирок этди. Маросимдан кейин у футболчиларнинг матбуот билан бўлган қийин муносабатлари, «қироллик клуби» ҳамда Испания футболининг ажойиб даврини таҳлил қилди.

- Агар «Мадрид»да Галактикос ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинганда, биз нимани билишимиз мумкин?

- Netflix томонидан суратга олинган Ла Лига ҳақидаги фильм менга керакдек туюлди. Бу жамоаларнинг кўпчилик ҳали кўрмаган саҳна ортидаги воқеъликларни кўрсатади. Болалигимда жамоанинг кийиниш хонаси ёки сафарларида нима бўлаётганини билмасдим. Галактикосга келсак, 20 йил олдин сиз бугунги «Мадрид»даги каби юлдузлар билан тўла кийиниш хонасини кўрасиз, улар ақл бовар қилмайдиган ўйинчилар. У ер ҳар доим ҳазиллар, тортишувлар, суҳбатларга тўла... Галактикос даврида сиз Кейруш ёки Камачонинг Роналдо, Бекхэм, Фигу ва Зиданга кўрсатмалар беришини кўрасиз.

- Ўша кунлар ва бугунги футболни таққосласак, ўзгаришлар кучлими?

- Ҳаммаси ривожланмоқда. Агар сиз 20 йил олдинги футболга боқсангиз, ҳар бир мамлакатда буюк жамоалари бўлган клубларни кўрасиз: «Ювентус», «Рома», «Интер», «МЮ», «Ливерпуль», «Арсенал»... ва ҳозир ҳам Чемпионлар Лигасининг сўнгги босқичида айнан шуларни кўряпмиз. Катта турнирларда кутилмаган ҳодисалар кам учрайди. Илгари кўпроқ хилма-хиллик бор эди, ҳар йили янги чемпионни кўрардик. Аммо ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам «Реал Мадрид» мунтазам финалда бўлган: 1998, 2000, 2002 йилларда... лекин ўшанда қийин эди, жамоаларнинг таркиби анча кучли эди. Ҳозир биз Испанияда унчалик яхши бўлмаган, рақобат даражаси пасайиб бораётган «Барселона» каби жамоа­ни кўрмоқдамиз. Энди рақиблар ўз даражаларини кўтариб, «Реал»га қарши чиқишларини кутишимиз керак.

- Мбаппе келгач, ҳозирги «Реал» Галактикос билан таққосланмоқда. Гарчи улар Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқолмаган бўлсалар ҳам...

- Бу бошқа давр, одамлар ундан ўрганадилар. Бугунги «Мадрид»да ажойиб таркиб бор, клуб тўғри қарорлар қабул қилмоқда. Биз ҳар йили «Реал»нинг тобора кучайиб бораётганини кўряпмиз. Ва энди Мбаппе... ҳар қандай жамоа уни ўз таркибида кўришни хоҳлайди. Аммо бугунги «Реал»ни 20 йил олдингиси билан таққослаш мумкин деб ўйламайман, у пайтлари ҳамма нарса бош­қача эди, кийиниш хонасидаги асмосфера бошқача эди.

- Ла Лига ҳозир қандай ҳолатда?

- Ёмон эмас. Мен Хавьер Тебасга 20 йил олдин бундай ўйнаш мумкин бўлмаганидан афсусда эканлигимни айтдим. Атрофдаги ҳамма нарса бош­қача эди. Ҳозир стадионлар доимий назоратда, ҳамма мунтазам равишда маош олади... бу хотиржамлик ҳиссини беради. Мбаппенинг келиши Ла Лигага фойда келтиради. Ҳар қандай футболчи «Мадрид»да энг яхши футболчилар билан ўралган ҳолда машқ қилишни хоҳлайди. «Барселона» бундай қийин даврни бошдан кечираётганидан афсусдаман. Мен унинг «Реал» билан рақобатини кўришни истардим. Чемпионатга шу тарзда, янада кучли ўйинчилар қўшилишни хоҳлашади.

- Сизнингча, янги ҳужжатли фильм форматлари томошабинга нимани таклиф қилади?

- Туйғуларни! Аввало, томошабин футболчиларнинг энг муҳим ўйинларга қандай тайёргарлик кўришлари ва яқинлашишларини, уларнинг бошларида нима бўлаётганини, қандай муносабатда бўлишларини, нимадан қўрқишларини билиб олишади... Томошабин кескинликни кўради.

- Ла Лига чемпиони жуда эрта маълум бўлди. Мбаппе келиши билан «Реал» ва бошқа жамоалар ўртасидаги фарқ янада ошиши мумкинми?

- «Реал Мадрид» бу йил рақибларини яққол ортда қолдирди. «Жирона» деярли ҳар доим еврокубоклар шоҳсупаларида юрган бошқа жамоаларни ҳайратда қолдириб, жанг қилишга ва четда қолдиришга мажбур этди. «Мадрид» бу мавсумда ҳар жиҳатдан жуда яхши эди: ҳужумда, ҳимояда, жамоавий ўйинда. Фақатгина саноқли жамоалар уларнинг ҳаётини қийинлаштиришга муваффақ бўлишди. Албатта, Мбаппе пайдо бўлиши композицияни фақат кучайтиради, кўпроқ энергия беради ва самарадорликни оширади. Келинг, қолган жамоалар қандай ўйнашини ва улар буни қандай ҳал қилишларини, қандай қарши туришини кўриб чиқайлик. «Реал» мустаҳкамланди, аммо қолган жамоалар олдинга сифатли қадам ташлашлари ва унинг вазифасини мураккаблаштиришлари керак.

- Нима бўлдики, журналистлар ва мухлисларнинг футболчиларга яқинлашишлари қийинлаштирилди?

- Мен ўзгариш босқичидан ўтдим. Биз ҳаммамиз хато қилдик: матбуот ҳам, ўйинчилар ҳам. Ҳамма бундай босимни янгиликларни, кийиниш хонасида содир бўлаётган ҳамма нарсани билиш истаги келтириб чиқарди... машинага ўтириб, уйга бориш қийин эди. Аммо ўзгаришлар юз берди. Мен ҳаммамиз яқинроқ бўлишимизни истардим. Биз ўйнадик, саёҳат қилдик, сиз эса ёздингиз ва танқид қилдингиз. Бир пайт орамиздаги масофа жуда катта бўлди. Илгари нафас олишга имкон бермайдиган бутун бир гуруҳ бўларди, агар ўйинчи ўйиндан кейин интервью бермаса, улар ундан хафа бўлишган. Шу томонлама тартиб ўрнатиш керак эди.

- Нима деб ўйлайсиз, ҳужжатли фильмни суратга олиш учун айнан шу мавсум мос эдими ёки яхшироқ вариантлар ҳам бормиди?

- Менга қолса ҳар йили суратга олардим. Мавсум якуни ҳақидаги ҳужжатли фильм - ажойиб хотира сифатида. У ерда ҳис-туйғулар кўринади - Европа ўйинлари, жароҳатлар, оғир ва қувончли дақиқалар. Бу йил «Мадрид» жуда кучли эди, Ла Лигада катта устунлик билан ғалаба қозонди, аммо сўнгги турда ҳамма нарса ҳал қилинадиган бош­қа мавсумлар ҳам бўлади.

- Федерация ҳақида ҳужжатли фильм суратга олишни тавсия қилган бўлармидингиз?

- Албатта. Федерациядаги ишлар қандай кетаётганини кузатиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳам керак. Мен бу ҳақда гапиришдан қўрқмайман. Тўрт йил олдин номзод бўлишга уринганимда, ниманидир ўзгартирмоқчи эдим. Аммо тўсиқлар жуда кўп эди ва мен бундан бош тортдим. Агар одамлар ўзгаришни хоҳламасалар, курашадиган ягона инсон эиасман, ҳар ҳолда. Мен 15 ёшимдан 2016 йилгача терма жамоанинг бир қисми бўлганман ва бундай вазиятни ёқтирмаслигим табиий. - Агар «Мадрид»да Галактикос ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинганда, биз нимани билишимиз мумкин?

- Netflix томонидан суратга олинган Ла Лига ҳақидаги фильм менга керакдек туюлди. Бу жамоаларнинг кўпчилик ҳали кўрмаган саҳна ортидаги воқеъликларни кўрсатади. Болалигимда жамоанинг кийиниш хонаси ёки сафарларида нима бўлаётганини билмасдим. Галактикосга келсак, 20 йил олдин сиз бугунги «Мадрид»даги каби юлдузлар билан тўла кийиниш хонасини кўрасиз, улар ақл бовар қилмайдиган ўйинчилар. У ер ҳар доим ҳазиллар, тортишувлар, суҳбатларга тўла... Галактикос даврида сиз Кейруш ёки Камачонинг Роналдо, Бекхэм, Фигу ва Зиданга кўрсатмалар беришини кўрасиз.

- Ўша кунлар ва бугунги футболни таққосласак, ўзгаришлар кучлими?

- Ҳаммаси ривожланмоқда. Агар сиз 20 йил олдинги футболга боқсангиз, ҳар бир мамлакатда буюк жамоалари бўлган клубларни кўрасиз: «Ювентус», «Рома», «Интер», «МЮ», «Ливерпуль», «Арсенал»... ва ҳозир ҳам Чемпионлар Лигасининг сўнгги босқичида айнан шуларни кўряпмиз. Катта турнирларда кутилмаган ҳодисалар кам учрайди. Илгари кўпроқ хилма-хиллик бор эди, ҳар йили янги чемпионни кўрардик. Аммо ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам «Реал Мадрид» мунтазам финалда бўлган: 1998, 2000, 2002 йилларда... лекин ўшанда қийин эди, жамоаларнинг таркиби анча кучли эди. Ҳозир биз Испанияда унчалик яхши бўлмаган, рақобат даражаси пасайиб бораётган «Барселона» каби жамоа­ни кўрмоқдамиз. Энди рақиблар ўз даражаларини кўтариб, «Реал»га қарши чиқишларини кутишимиз керак.

- Мбаппе келгач, ҳозирги «Реал» Галактикос билан таққосланмоқда. Гарчи улар Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқолмаган бўлсалар ҳам...

- Бу бошқа давр, одамлар ундан ўрганадилар. Бугунги «Мадрид»да ажойиб таркиб бор, клуб тўғри қарорлар қабул қилмоқда. Биз ҳар йили «Реал»нинг тобора кучайиб бораётганини кўряпмиз. Ва энди Мбаппе... ҳар қандай жамоа уни ўз таркибида кўришни хоҳлайди. Аммо бугунги «Реал»ни 20 йил олдингиси билан таққослаш мумкин деб ўйламайман, у пайтлари ҳамма нарса бош­қача эди, кийиниш хонасидаги асмосфера бошқача эди.

- Ла Лига ҳозир қандай ҳолатда?

- Ёмон эмас. Мен Хавьер Тебасга 20 йил олдин бундай ўйнаш мумкин бўлмаганидан афсусда эканлигимни айтдим. Атрофдаги ҳамма нарса бош­қача эди. Ҳозир стадионлар доимий назоратда, ҳамма мунтазам равишда маош олади... бу хотиржамлик ҳиссини беради. Мбаппенинг келиши Ла Лигага фойда келтиради. Ҳар қандай футболчи «Мадрид»да энг яхши футболчилар билан ўралган ҳолда машқ қилишни хоҳлайди. «Барселона» бундай қийин даврни бошдан кечираётганидан афсусдаман. Мен унинг «Реал» билан рақобатини кўришни истардим. Чемпионатга шу тарзда, янада кучли ўйинчилар қўшилишни хоҳлашади.

- Сизнингча, янги ҳужжатли фильм форматлари томошабинга нимани таклиф қилади?

- Туйғуларни! Аввало, томошабин футболчиларнинг энг муҳим ўйинларга қандай тайёргарлик кўришлари ва яқинлашишларини, уларнинг бошларида нима бўлаётганини, қандай муносабатда бўлишларини, нимадан қўрқишларини билиб олишади... Томошабин кескинликни кўради.

- Ла Лига чемпиони жуда эрта маълум бўлди. Мбаппе келиши билан «Реал» ва бошқа жамоалар ўртасидаги фарқ янада ошиши мумкинми?

- «Реал Мадрид» бу йил рақибларини яққол ортда қолдирди. «Жирона» деярли ҳар доим еврокубоклар шоҳсупаларида юрган бошқа жамоаларни ҳайратда қолдириб, жанг қилишга ва четда қолдиришга мажбур этди. «Мадрид» бу мавсумда ҳар жиҳатдан жуда яхши эди: ҳужумда, ҳимояда, жамоавий ўйинда. Фақатгина саноқли жамоалар уларнинг ҳаётини қийинлаштиришга муваффақ бўлишди. Албатта, Мбаппе пайдо бўлиши композицияни фақат кучайтиради, кўпроқ энергия беради ва самарадорликни оширади. Келинг, қолган жамоалар қандай ўйнашини ва улар буни қандай ҳал қилишларини, қандай қарши туришини кўриб чиқайлик. «Реал» мустаҳкамланди, аммо қолган жамоалар олдинга сифатли қадам ташлашлари ва унинг вазифасини мураккаблаштиришлари керак.

- Нима бўлдики, журналистлар ва мухлисларнинг футболчиларга яқинлашишлари қийинлаштирилди?

- Мен ўзгариш босқичидан ўтдим. Биз ҳаммамиз хато қилдик: матбуот ҳам, ўйинчилар ҳам. Ҳамма бундай босимни янгиликларни, кийиниш хонасида содир бўлаётган ҳамма нарсани билиш истаги келтириб чиқарди... машинага ўтириб, уйга бориш қийин эди. Аммо ўзгаришлар юз берди. Мен ҳаммамиз яқинроқ бўлишимизни истардим. Биз ўйнадик, саёҳат қилдик, сиз эса ёздингиз ва танқид қилдингиз. Бир пайт орамиздаги масофа жуда катта бўлди. Илгари нафас олишга имкон бермайдиган бутун бир гуруҳ бўларди, агар ўйинчи ўйиндан кейин интервью бермаса, улар ундан хафа бўлишган. Шу томонлама тартиб ўрнатиш керак эди.

- Нима деб ўйлайсиз, ҳужжатли фильмни суратга олиш учун айнан шу мавсум мос эдими ёки яхшироқ вариантлар ҳам бормиди?

- Менга қолса ҳар йили суратга олардим. Мавсум якуни ҳақидаги ҳужжатли фильм - ажойиб хотира сифатида. У ерда ҳис-туйғулар кўринади - Европа ўйинлари, жароҳатлар, оғир ва қувончли дақиқалар. Бу йил «Мадрид» жуда кучли эди, Ла Лигада катта устунлик билан ғалаба қозонди, аммо сўнгги турда ҳамма нарса ҳал қилинадиган бош­қа мавсумлар ҳам бўлади.

- Федерация ҳақида ҳужжатли фильм суратга олишни тавсия қилган бўлармидингиз?

- Албатта. Федерациядаги ишлар қандай кетаётганини кузатиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳам керак. Мен бу ҳақда гапиришдан қўрқмайман. Тўрт йил олдин номзод бўлишга уринганимда, ниманидир ўзгартирмоқчи эдим. Аммо тўсиқлар жуда кўп эди ва мен бундан бош тортдим. Агар одамлар ўзгаришни хоҳламасалар, курашадиган ягона инсон эиасман, ҳар ҳолда. Мен 15 ёшимдан 2016 йилгача терма жамоанинг бир қисми бўлганман ва бундай вазиятни ёқтирмаслигим табиий.

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:22, 14.07.2024.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.