Аргентина терма жамоаси футболчилари ирқчилик руҳидаги қўшиқ куйлади, деб хабар беради GE нашри. Воқеа миллий терма жамоанинг АҚШда ўтказилган Америка кубогидаги ғалабасидан кейин содир бўлган.
Ярим ҳимоячи Энцо Фернандес ижтимоий тармоқда автобусдан жонли эфир қилди ва футболчилар аргентиналик мухлислар ЖЧ-2022да Франция терма жамоасига қарши ҳайқирган қўшиқни айтишган лаҳзалар эфирга узатилди.
"Улар Франция терма жамоасида ўйнашади, аммо уларнинг барчаси Анголадан. Улар Мбаппе каби транссексуаллар билан жинсий алоқада бўлишади. Уларнинг онаси Нигериядан, отаси эса Камерундан, лекин паспортига кўра улар французлар", — дейилган жумлалар бор қўшиқ матнида. Унда ҳужумчи Килиан Мбаппенинг трансгендер модель билан муносабати ҳам тилга олинади.
Фернандес эфирда шов-шувли қўшиқ сўзлари эшитила бошлаганида, эфирни тўхтатди.
Америка кубоги финалида Аргентина Колумбияни қўшимча бўлимларда мағлуб этди (1:0).