Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Пахтакор» «Динамо»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган яна бир учрашувда «Пахтакор» «Динамо»ни ўз уйида қабул қилиб йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Жора Оганесянга нисбатан Александр Клецков қўполлик ишлатди. Белгиланган жарима тўпини Ғулом Ўрунов жуда чиройли усулда аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Бўлимнинг қолган дақиқаларида эса рақиб дарвозалари бошқа ишғол қилинмади ва жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошида эса «Пахтакор» яна бир голни нишонлади. Рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатоси натижасида 47-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди. Голдан икки дақиқа ўтар-ўтмас, «Пахтакор» футболчилар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Жора Оганесянинг шубҳали йиқилишини ҳакам пенальти деб баҳолади ва бу имкониятни Кахи Махарадзе гол билан ниҳоясига етказди.

Ҳисоб йирик кўриниш олгач, меҳмонлар ўйинида янада пастлаш кузатилди ва бунинг натижасида 58-дақиқада Кахи Махарадзебир ҳаракат билан Жор Оганесянни қулай вазиятга чиқарди. Жора бу вазиятда адашмади ва ҳисобни 4:0га етказди. Бу гол ўйинда сўнггиси бўлиб қолди ва «Пахтакор» навбатдаги ғалабани қўлга киритиб очколари сонини 9тага етказиб олди.

ЎзПФЛ. 5-тур
ПАХТАКОР – ДИНАМО 4:0 (1:0).
Гол: Ғулом Ўрунов (3), Темурхўжа Абдухолиқов (47), Кахи Махарадзе (49-пенальти), Жора Оганесян (58).
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов,  3. Ғулом Ўрунов, 7. Кахи Махарадзе (34. Ойбек Қиличев, 60), 9. Темурхўжа Абдухолиқов, 10. Жора Оганесян, 15. Жамшид Искандеров, 21. Ильдар Маматказин, 24. Даврон Ҳошимов (6. Мурод Холмуҳамедов, 46),  27. Илҳом Суюнов, 29. Владимир Козак (5. Акбар Исматуллаев, 65), 38. Аббос Махсталиев.
«Динамо»:
  27. Андрей Мельничук, 3. Максим Колядин, 9. Володимир Киликевич, 10. Тўлқин Мирзаев (8. Юнус Суюнов, 78), 13. Александр Клецков, 16. Акмал Холмуродов, 17. Абдулла Набиев, 18. Сирож Сайфиев, 24. Темур Дадашев, 25. Нодир Санақулов, 26. Комил Шарофиддинов (6. Акмал Бозоров, 59).
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).
Огоҳлантиришлар: Темурхўжа Абдухолиқов (39), Ойбек Қиличев (80), 

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:59, 14.04.2013.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.