Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-0 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Игор Шквирин: «Бунёдкор»нинг Хитой сафари бизга қўл келди»

Баҳо:
+ | -

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Олмалиқ” жамоаси устози Игорь Шквирин қатнашди.

- “Бунёдкор” куни кеча Хитойда “Бейцзин Гоан” клуби меҳмони бўлди ва ғалаба қозонди. Ўша ўйинда “қалдирғочлар” жуда катта куч сарфлашганди. Шунингдек, олис сафарга бориб-келиш ҳам бугунги рақибларимиз кучини заифлаштирганди. Айнан шу жиҳат бизга қўл келди, дея оламан. Ўйиндан аввал биз фақат ва фақат ғалаба ҳақида ўйладик. Боиси дурангни ўйлаб майдонга тушсак ютқазиб қўйишимиз мумкин эди. Ёки дурангга лойиқроқ ҳаракат қилардик. Бугун ютуқни кўзладик. Ғалаба қозониш ҳар доим ҳам ёқимли. Шогирдларимдан миннатдорман. Улар бор кучларини билан ўйнаб, “Бунёдкор”дек кучли рақибни енгга олишди. Биз ҳали чемпионатда ютқазганимизча йўқ. Бироқ бунгача бўлиб ўтган ўйинларда кетма-кет дуранг натижалар қайд этиб, қимматли очколардан маҳрум бўлдик. Кейинги учрашувларда ҳам худди бугунгидек ишонч билан ўйнасак, турнир жадвалининг юқори поғоналари учун кураш олиб борамиз. Клубимиз раҳбарияти жамоа олдига мавсум аввалида камида олтинчи ўринни эгаллашни мақсад қилиб қўйди. Бироқ биз ундан ҳам юқори ўринлар учун курашишга тайёрмиз, - дейди Игорь Анатольевич.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 02:15, 15.04.2013.
Ўқилди: 3803 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.