Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг навбатдаги турида сафарда «Волга»га қарши учрашувда 75-дақиқада майдонга тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси 75-дақиқада бразилиялик Виллиан ўрнига майдонга тушган. Сафарда тўп сурган «Анжи» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин, ўз майдонида «Ростов» клубига қарши кечган учрашув қайдномасидан ўрин олмади.

Россия премьер-лигаси иккинчи давраси бошланиши арафасида Москванинг «Локомотив» клуби сафига келиб қўшилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов навбатдаги турда ҳам ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушди. Москва «Темирйўлчилар»и шу куни ўз майдонида «Зенит»ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Денисов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

ҚОЗОҒИСТОН
13-14 апрель кунлари Қозоғистон премьер-лигасида 5-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиларидан бири  Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби шу куни сафарда «Акжайик» жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бақоев ушбу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган. Уч нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзе тўп сурадиган «Актобе» 14 апрель куни ўз майдонида «Жетису» жамоасини қабул қилди. Эътиборлиси, «Жетису» таркибида ҳам икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Шавкат Саломов ҳамда Руслан Мельзиддинов тўп суришади. 1:1 ҳисобида якунига етган учрашуда, Темур Кападзедан бошқа барча ўзбекистонлик футболчилар икки жамоа таркибида майдонга тушишди. Марат Бикмаев ҳамда Александр Гейнрих «Актобе» сафида учрашуда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилишди. Темур Кападзе эса, учрашув қайдномасидан ўрин олмаган. Шавкат Саломов «Жетису» таркибида учрашувда 85 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Руслан Мельзиддинов биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида алмаштирилди. Маълумот ўрнида, «Актобе» ҳужумчиси Александр Гейнрих айни дамда, ўз жамоасининг энг яхши тўпурари ҳамда ассистенти бўлиб турибди.

ХИТОЙ
13-14 апрель кунлари Хитой суперлигасининг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Камолиддин Тожиев якунига етган турда «Жиангсу» сафидан ўрин ола билмади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган ҳимоячилардан бири сафарда «Гуижоу» клубига қарши кечган учрашувда (0:3) захирада қолдирилди. «Бейжинг» сафида тўп сураётган яна бир ўзбекистонлик футболчи - Егор Кримец ҳам «Шанхай Шенхин» клубига қарши кечган учрашувда ўз жамоаси таркибига киритилмади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») ҳам Хитой суперлигасиниинг 7-тур учрашувида ўз майдонида «Вухан Золл» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу учрашувда «Чангчун Ятай» 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Ушбу мавсумдан бошлаб Хитой суперлигасида фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Шавкат Муллажонов 7-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. «Лиаонинг» жамоаси ҳимоячиси ўз уйида «Ханжоу»га қарши учрашувда (3:0) тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Цингдао Жонон» клуби ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов эса, мазкур турда жамоа захира футболчилари қаторидан ўрин олган бўлса-да, майдонга туширилмаган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 14 апрель куни Жанубий Кореянинг «Сёнгнам Ильва Чунма» клуби сафида ўз майдонида «Чонбук Моторс»га қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Таъкидлаш жоиз, «Сеонгнам» шу куни «К-Лига»да ўзининг илк ғалабасини тантана қилди - 2:1.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:48, 15.04.2013.
Ўқилди: 6262 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.