Кириш Регистрация

Фабрицио Романо тасдиқлади: Бернарду Силва фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Инсайдэр Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Манчестер Сити» билан шартномаси якунланган Бернарду Силва фаолиятини 99 фоиз эҳтимол билан Ла Лигада давом эттиради. Эркин агентга айланган португалиялик ярим ҳимоячи учун курашда «Барселона» фаворит бўлиб турибди, бироқ Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам трансферни илиб кетишга фаол ҳаракат қилмоқда.

Силва ўз келажагини Жаҳон чемпионати бошлангунга қадар тўлиқ ҳал қилишни истамоқда, шу сабабли яқин икки ҳафта ҳар икки клуб учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Аммо «Барселона» молиявий чекловлар туфайли Силвага «Атлетико»дан кўра яхшироқ маош таклиф қилиши ва Ханси Флик жамоасининг ярим ҳимоя чизиғида футболчилар кўплиги боис аввал баъзи ўйинчилар билан хайрлашиши талаб этилади.

Киритилди: 19:45, 31.05.2026.
Ўқилди: 1177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик