"Ювентус" ҳужумчиси Матиас Суле Англия Премьер-лигаси клубларидан кўра "Рома"ни афзал кўрмоқда. "Вест Хэм" ва "Лестер" 21 ёшли футболчини "Ювентус"га янада қулайроқ трансфер шартларини таклиф қилишдан манфаатдор.
Муаммо шундаки, аргентиналикнинг ўзи Англияга боришни истамаяпти. У таклифи унчалик жозибали бўлмаган "Рома"га ўтмоқчи.
Журналист Николо Шкиранинг хабар беришича, Суленинг агенти "Ювентус" спорт директори Криштиану Жиунтоли билан учрашув ўтказган.