Кириш Регистрация
06/09 01:00 Боливия 4-0 Венесуэла
06/09 05:00 Аргентина 3-0 Чили
07/09 04:30 Уругвай - Парагвай
07/09 05:45 Бразилия - Эквадор
07/09 06:30 Перу - Колумбия

"Сурхон" ўз сафига Европа чемпионини қўшиб олди (фото)

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" жамоаси сафига янги футболчи қўшилди. Бугундан бошлаб, "Сурхон" шарафини россиялик футболчи Жамалдин Ходжаниязов ҳимоя қилади. Жамалдин 18 июль куни 1996 йилда Туркманистонда туғилган. Болаликда эса, Тошкент шаҳрида "Чилонзор" академиясида футболга биринчи қадам қўйган. Кейинчалик, у Россияга кўчиб кетди ва машҳур "Зенит" жамоасида ёшлар ва кейинчалик асосий таркибда майдонда ҳаракат қилган

Ёшлар футболида ҳам, Ходжаниязов ўз мавқеига эга. 2013 йилда у Европа чемпиони бўлди (U-17), икки йилдан сўнг эса - Евро U-19 чемпионатида кумуш медаль соҳибига айланди.

Жамалдин Ходжаниязов (Россия)
18.07.1996 йил
Ампуаси: марказий ҳимоячи
Transfermarkt нархи: 300.000 евро
Эришган ютуқлари:
2013 - Европа чемпиони (U-17)
2014 - Испаниянинг Marca талқини бўйича Ходжаниязов ўз ёш тоифасида Жаҳоннинг рамзий терма жамоасига киритилди.
2015 - Европа вице-чемпиони (U-19)
2019 - Беларус кубоги соҳиби.
2024 - Россия Биринчи Лиганинг бронза медали соҳиби

Ўйнаган клублари:
2012 - 2013 - "Коноплёв Академия" (Россия)
2013 - 2015 - "Зенит" (Россия)
2014 - "Амкар" (Россия)
2015 - 2017 - "Орхус" (Дания)
2018 - "Динамо" (Санкт-Петербург, Россия)
2018 - "Балтика" (Россия)
2018 - 2019 - "Урал" (Россия)
2019 - БАТЕ (Беларус)
2020 - 2022 - "Сумгайит" (Озарбайжон)
2022 - 2024 - "Акрон" (Россия)

"Янги футболчимизга "Хуш келибсиз" деб айтиб, "Сурхон"даги фаолиятида омад ва ғалабалар тилаймиз!" - дейилади термизликларнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 14:53, 24.07.2024.
Ўқилди: 14357 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.