Кириш Регистрация

Анчелотти: "Реал" фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти келажаги ҳақида фикр билдирди.

Италиялик мураббийнинг сўзларига кўра, у "Лос-Бланкос" сафини тарк этгач, бошқа клубларга мураббийлик қилмаслигига ишонмоқда.

"Ўйлайманки, "Реал Мадрид" фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлади. Айни дамда терма жамоага мураббийлик қилиш ғояси менга ёқмайди, чунки мен ўзимга энг ёқадиган нарсани – ҳар куни футболчилар ва ходимлар билан ишлашни соғинаман" - деди Анчелотти The Obi One билан суҳбатда.

Аввалроқ Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан боғлиқ миш-мишлар тарқалган эди. Италиялик мутахассиснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Киритилди: 15:27, 02.08.2024.
Ўқилди: 2099 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.