Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жота Португалия терма жамоасининг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўзига бўлган таъсири ҳақида гапирди.
"Евро-2024 Роналдунинг сўнгги халқаро турнири бўлишига ишончим комил эмас. У бу ҳақда охирги турнир сифатида гапираётганига шубҳа қиламан. Бироқ, Роналду мени болалигимдан илҳомлантирган, эсимни таниганимдан бери.
У намуна ва бир неча бор “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Криштиану мен учун намуна. Кийиниш хонасини у билан баҳам кўрганимдан ва ундан ўрганганимдан хурсандман. Бунинг учун ундан миннатдор бўламан", - деди Жота Liverpool Echo билан суҳбатда.
Евро-2024 да Роналду бешта ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.