Эрик тен Хаг Жейдон Санчо билан можаро ҳал қилинганини таъкидлади.
Ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси бош мураббий билан можаро туфайли асосий жамоа машғулотларидан четлаштирилган эди. У мавсумнинг иккинчи қисмини Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ижара асосида ўтказди. Янги мавсум бошланишидан олдин Санчо Манчестер клубига қайтди ва у мураббий ва футболчи ўртасидаги келишмовчиликлар бартараф этилгани ҳақида хабар берди.
- Жейдон Санчо жамоага қайтган футболчиларингиздан бири. Ўтган мавсумда нима бўлганини ҳисобга олсак, иш муносабатларингиз қандай?
- Биз буни ортда қолдирдик ва бу ҳақда ҳамма нарсани айтдик. Биз стандартларимиз нима эканлигини ва қандай ишлаш ва ҳамкорлик қилишни хоҳлаётганимизни муҳокама қилдик. Бизга яхши жамоа керак.
Биз стандартлар, даражалар ва қобилиятлар ҳақида гаплашдик. Мен келганимда яхши жамоа қуриш учун яхши ўйинчилар кераклиги аниқ эди ва у, албатта, жуда яхши футболчи.
- Мухлислар ҳам сўрашади: у ҳақиқатан ҳам сиздан кечирим сўрадими?
- Ўйлайманки, биз ҳаммасини айтдик ва буни ортда қолдирдик. Ўйлайманки, бизнинг баёнотимиз ҳаммасини айтади ва бу аниқ ва равшан эди" - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.