Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Испания олимпия терма жамоасига қарши ўйинни ёдга олди.
"Испаниянинг охирги ўйинларини таҳлил қилдик. Албатта ўзига яраша камчиликларимиз ҳам бўлди. Ўйинга қўйган стратегиямиз яхши ишлади, айниқса, биринчи бўлимда иш берди. Лекин иккинчи бўлимда Испанияга имконият бердик.
Уларга қарши тўғри прессинг қилиб, имкониятларга эга бўлдик. Бу ўйиндан кейин жамоа билан уларнинг ва ўзимизнинг ўйинимизни таҳлил қилдик. Биз ўша куни рақибдан кучсиз эмасдик, энг камида дуранг қайд этишимиз мумкин эди.