“Химки” ҳимоячиси Дани Фернандес “Реал”даги даврини эслади.
“Сиз кимдан кўпроқ ўрнак олдингиз? Ўнг қанот ҳимоячиси сифатида Карвахалга кўпроқ эътибор қаратдим. Лекин менга Модрич жуда ёқди – у мени доим майдондаги ўйини билан лол қолдирди. Мен унинг ҳаракатларига қойил қолдим", - дея Фернандес сўзларини келтиради Чемпионат.
Жорий йилнинг ёзида 27 ёшли футболчи эркин агент сифатида “Химки”га ўтди.