Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Александр Хомяков: «Хатоларимизни тўғрилаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» – «Сурхон» (2:3) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.

— Афсуски, бу сафар ҳам мағлубиятга учрадик. Ўйин ташкил қилиш бўйича инқирозга тушиб қолдик. Рақибни ғалаба билан табриклашдан бошқа иложимиз йўқ. Қийин ўйин бўлди. Иккинчи томондан йигитларга бир қатор эътирозларим бор. Аммо улар ўйинни ташлаб юборишмади, охиригача курашишди. 0:2 дан кейин ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Шундан сўнг ғалаба қозониш учун олдинга интилдик. Афсуски, учинчи голни ўтказиб юбордик. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Бундай вазиятдан чиқиб кетишга ва муаммоларимизни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

— «Андижон» ютқазганига қарамасдан яхши ўйин кўрсатди. Чемпионат ўйинлари давомида жамоа хавфли эканлигини кўрганмиз. Лекин нимагадир охирги пайтларда жамоа ўйини кўнгилдагидек қовушмаяпти. «Сурхон» ниманинг эвазига ғалаба қозонди?

— Сиз ҳақсиз. Бир қатор вазиятларда яхши ҳаракат қилдик. Аммо рақиб ҳам драматик тарзда курашди ва натижада ғалабага эришди. Айрим ҳолатларда прессингларда яхши ишлай олмадик. Об-ҳаво ҳам футбол ўйнаш учун жуда қулай бўлди. Бироқ биз ўйлагандек бўлмади. «Сурхон» ҳам яхши тайёргарлик кўришини билгандик ва шунга яраша биз ҳам тайёрлангандик. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Аммо голлар ўтказиб юбордик. Хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Юқорида айтганимдек, жамоамиз ўйинида инқироз кузатиляпти. Бу вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

— «Сурхон»га қарши Кубок ярим финалида ҳам ўйнайсизлар. Бўлажак учрашувнинг аҳамияти жуда ҳам юқори. Ярим финал баҳсида умуман хато қилиш мумкин эмас. Бўлажак учрашувда катта ўзгаришлар қилишимиз керак, деб ўйлайсизми ёки бунга ҳожат йўқми?

— Биласизми, бугунги учрашувдан кейин олдиндаги ярим финал тўғрисида нимадир дейиш қийинроқ. Олдимизда чемпионат доирасидаги ўйинимиз бор. Энди ҳар бир учрашув биз учун стратегик аҳамиятга эга. Бизда ишонч йўқолгандек туюляпти. Биринчи таймда анча асабий ўйнадик. Албатта, Кубок учрашувини биз учун жуда ҳам аҳамиятли деб ҳисоблайман. Шу билан бирга чемпионатдаги ҳар бир ўйиннинг даражасини ҳам юқори деб ўйлайман, шахсан мен учун. Хатоларимизни тўғрилаймиз ва олдинга интиламиз. Тўғриси, ҳозирги вазиятда гапириш мен учун анча қийин.

— Жамоангиз биринчи даврада анча яхши ўйин кўрсатганди. Лекин иккинчи даврани кетма-кет учта мағлубият билан бошладинглар. Жамоага нима бўляпти?

— Буни бир қатор сабаблари бор. Юқорида айтиб ўтганимдек, ўйин бўйича инқироздамиз, буни тан оламан. Бундан чиқиб кетиш учун етарлича ҳаракат қиляпмиз. Лекин ўйинчилар натижа учун курашишяпти, улар майдонда «ёниб» ўйнашяпти. Ахир иккита тўп фарқини йўққа чиқаришганди ҳам. Умумий маънода айтганда, айрим ҳолатларда хатоларимиз бор. Руҳий ва жисмоний ҳолат бўйича кўпроқ ишлашимиз керак.

— «Андижон» учта учрашувда 8 та гол ўтказиб юборди. Бунда кўпроқ ҳимоячилар айбдорми ёки дарвозабонми?

— Бунда кимнидир алоҳида ажратмайман. Ўтказиб юборилаётган голлар бутун жамоаники. Ўйин ташкил қилиш бўйича ҳамда мудофаа чизиғида бир қатор камчиликларимиз бор. Ҳимоямизда хатолар борлиги ҳақиқатга яқинроқ. Шу боис ҳам голлар ўтказиб юборяпмиз. Кейинги учрашувларда ҳимояни янада яхшилаймиз, деб умид қиламан. Бу борада гапиришга ҳам қийналяпман.

— Жамоа ўйинида инқироз борлигини айтяпсиз. Бу борада Европа клубларида психологлар жалб қилинади. «Андижон»га ҳам психолог таклиф қилинса бўлмайдими ёки ўз тажрибангиздан фойдаланасизми?

— Мураббий ҳар бир футболчининг қалбига кириб бориши керак. Бошқа томондан эса штат жорий қилиниб психолог таклиф қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай штат ташкил қилинса ёмон бўлмайди.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 01:00, 19.08.2024.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.