"Ювентус" вингери Федерико Кьеза ўзини хориж чемпионатида синаб кўрмоқчи.
"Кекса синёра" футболчини ёзда сотиш ниятида бўлишига қарамай, италиялик учун музокара ўтказишни истовчилар кўп эмас.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, А Сериянинг ҳеч бир клуби Кьеза билан шартнома имзолашга тайёр эмас, шунинг учун 26 ёшли футболчининг бошқа чемпионатга ўтиши энг эҳтимолий сценарий бўлиб кўринади.
Федерико Кьезага Англия Премьер-лигаси ва Туркия Суперлигаси вакиллари қизиқиш билдиришган. Миш-мишларга кўра, футболчининг ўзи Англияда ўйнашни орзу қилади.