"Манчестер Юнайтед" ва Уругвай терма жамоаси вингери Факундо Пельистри фаолиятини Грецияда давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 22 ёшли футболчи "Панатинаикос"га ўтмоқда, келишув тўлиқ келишилган.
"Панатинаикос" Пельистри трансфери учун 6 миллион евро тўлайди, футболчи кўп йиллик шартнома имзолайди. "Манчестер Юнайтед" футболчининг кейинги сотуви суммасидан фоиз олиши мумкин бўлади.