Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Давид Алаба жиддий жароҳатидан даволанишда давом этмоқда.
«Relevo» хабарига кўра, Алаба аллақачон югуриш йўлакчасида машқ қилишни бошлаган. Бундан ташқари, футболчининг атрофидагиларнинг хабар беришича, ҳимоячи тахминан 2 ҳафтадан сўнг майдонда машғулотларга қайтиши мумкин.
У тахминан ноябрь-декабрь ойларида сафга қайтиши кутилмоқда.