Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер расман терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Унинг «Бавария»даги жамоадоши ва Германия терма жамоасидаги собиқ шериги Жамол Мусиала Мануэлнинг қарори ҳақида гапирди.
«Сиз билан бирга ўйнаш мен учун шараф эди, барча даврларнинг энг яхши дарвозабони, ҳамма нарса учун сизга раҳмат!», - деб ёзди ёш ярим ҳимоячи.