Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

"Ливерпуль" "Челси" академиясидан 16 ёшли иқтидорни ўзига оғдириб олди

Баҳо:
+ | -

16 ёшли англиялик вингер Рио Нгумоа "Ливерпуль"га ўтди, бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Футболчи "Челси" академиясини тарк этди. Ўтган мавсумда у 19 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Англия чемпионатида 9 та ўйинда майдонга тушди (1 гол, 1 голли узатма).

"Ливерпуль" футболчи учун "Челси"га товон пули тўлаши керак. Унинг ҳажми ҳозирча номаълум.

The Athletic хабарига кўра, Премьер-лига бу трансферни маъқуллаган. Энди футболчи тез орада «Ливерпуль U-18» таркибида ўйнайди.

Киритилди: 05:58, 05.09.2024.
Ўқилди: 1112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик