Саудиянинг "Ан-Наср" клуби ҳимоячиси Эймерик Ляпортнинг Европага қайтиши ҳақидаги миш-мишлар узоқ вақтдан бери тарқалиб келаётган эди. Бу ҳақда 30 ёшли футболчининг ўзи изоҳ берди.
"Саудия Арабистонида мен атрофимдагилардан ва оиламдан узоқдаман. Қарор қабул қилганимизда бу ҳақда ўйлаб кўрдик. Мен Европага қайтишни хоҳлайманми ёки йўқми, тушуниш учун келажакда бу ҳақда ўйлаб кўришимиз керак бўлади", - деди Ляпорт Transfer News Live билан суҳбатда.
Айтиш жоизки, ёзда Ляпортнинг "Реал"га ўтиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Ҳимоячи “Ан-Наср”га ўтишдан олдин Англияда “Манчестер Сити”да ўйнаган.