Исмоил Беннасернинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
Бугун ярим ҳимоячи Жазоир терма жамоаси билан машғулот вақтида жароҳат олгани ва Либерия билан ўйинни ўтказиб юбориши малум бўлди. Тез орада у «Милан»га жўнаб кетади.
"Sky Sports Italia" хабарига кўра, Африка терма жамоаси тиббиёт ходимлари футболчига болдир мушакларининг учинчи даражали жароҳати, яъни ёрилиши ташхисини қўйишган. Агар ташхис миланлик шифокорлар томонидан тасдиқланса, у ҳолда ярим ҳимоячининг тахминан уч ой, энг яхшиси икки ярим ойни ўтказиб юборади.
Беннасер май ойида тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтган мавсум бошини ўтказиб юборганди.