Кириш Регистрация
18/09 15:00 Ульсан Хёндэ 0-1 Кавасаки Фронтале
18/09 17:00 Бангкок Юнайтед 4-2 Тампинес Роверс
18/09 17:00 Ли Ман 0-2 Теп Хань Нам Динь
18/09 17:00 Шангхай Порт 2-2 Жоҳор Дорул Таъзим
18/09 17:30 Ангола 2-7 Украина
18/09 17:30 Ливия 1-4 Қозоғистон
18/09 19:00 Моҳун Баган 0-0 Равшан
18/09 20:00 Аргентина 2-1 Афғонистон
18/09 20:00 Испания 7-1 Янги Зеландия
18/09 21:00 Ал-Вакра 0-3 Трактор
18/09 21:00 Холидия 2-3 Ат-Таъвун
18/09 21:00 Кувайт СК 0-0 Насаф
18/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 3-1 Ал-Ҳуссайн
18/09 21:45 Болонья 0-0 Шахтёр
18/09 21:45 Спарта 3-0 Зальцбург
18/09 22:00 Бетис 2-1 Хетафе
18/09 23:00 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Олтин аср
18/09 23:59 Селтик 5-1 Слован
18/09 23:59 Брюгге 0-3 Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити 0-0 Интер
18/09 23:59 ПСЖ 1-0 Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья

Энди «Комо» «А» Сериясида

Баҳо:
+ | -

Комо кўлининг мафтункор манзаралари бир неча машҳур Голливуд фильмларига жило берганди. Энди ер шарининг ана шу шинам гўша жамоаси «А» серияси йўлланмасини қўлга киритди.

«Комо» қуйи лигаларда тўп сурган, Эссьеннинг рафиқаси уни қутқариб қолишга уринган

1907 йилда ташкил этилган жамоа ўз тарихида икки марта банкротга учраган ва элитада жуда кам кўриниш берганди. Иккинчи жаҳон урушидан аввал фақат «В» сериясигача кўтарилган, 1949 йилда илк марта элитага чиқиб, 4 йил тўп сурди. Дастлабки мавсумда «Комо» 6-ўринни эгаллаган бўлсада, кейинги 20 йилни яна «В» ва «С» серияларида ўтказди. Ниҳоят, 2002 йилда жамоа яна олий дивизион вакилига айланди. Унинг уй стадиони «Синигалья» эса мухлисларнинг тартибсизликлари оқибатида дисквалификацияга юз тутди. Кейин банкрот ҳолати туфайли «Комо» профессионал футболдан четлатилди ва «С2» сериясига тушиб кетди. 2004 йилда янги «Комо» шаклланган бўлсада, герби ва либослари ўзгаришсиз қолди. Янги жамоа «D» сериясида фаолиятини бошлади.

2016|17 йиллар мавсумида клуб иқтисодий муаммоларга дуч келиб, банкротга учради ва аукционга қўйилди. Тўртинчи аукционда клубни ганалик футболчи Майкл Эссьеннинг рафиқаси Акосуа Пуни Эссьен хоним харид қилди ва Италия футболидаги дастлабки хорижий бизнесмен аёлга айланди. Бироқ ИФФ клубнинг 2017|18 йиллар мавсумида «С» сериясида рўйхатдан ўтиш аризасини қабул қилмади. Фақат 2019 йилда, «D» сериясидаги ғалабадан ке­йин «Комо» профессионал футболга қайтди.

«Комо»нинг замонавий тарихи ва Италиядаги энг бадавлат соҳиблари

Клуб тарихидаги бахтли саҳифа 2019 йилда очилди. Шундан бери «Комо» Майкл Хартоно ва Роберт Буди Хартоно раҳбарлигидаги компания тасарруфида. Ака-ука миллиардерлар кутилмаганда чўкаётган клубни харид қилишди. Улар клубни 200 минг евролик қарзи тўлашди, жамоа эса 2-лигага чиқиб олди ва барқарор ўртамиёна клубга айланди.

Хартонолар оиласи тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания ака-укаларга отасидан мерос бўлиб қолган. 1970-йилларда компания халқаро бозорга чиққач, мамлакатдаги кўчмас мулкларни харид қилишга киришганди. Тез орада Жакартадаги барча йирик савдо марказлари ака-ука тасарруфига ўтди. Маълумотларга кўра, Хартоноларнинг молиявий бойлиги «А» серияси клубларининг умумий бойлигидан ҳам кўпроқ - 47,3 миллиард доллар. Энг яқин бўлган «Фиорентина» соҳибининг маблағи 8, 3-ўриндаги «Рома» соҳибиники эса 6,4 миллиардга тенг. Сильвио Берлускони «Монца»ни харид қилган даврида маблағи Хартононинг бойлигидан 6 баравар камроқ эди.

Иззатталаб соҳиблар клубга юлдуз футболчилар афсоналарни таклиф этишмоқда. 2024 йилда «Челси» ва «Миллуолл»нинг собиқ ўйинчиси Деннис Уайз директорлар кенгашининг маслаҳатчиси лавозимини эгаллади. Сеск Фабрегас эса «Комо»нинг бош мураббийи.

«А» сериясида жамоадан нималарни кутиш мумкин?

Ҳозирда «Комо» Италия футболининг шов-шувли жамоаси бўлиб турибди. Хартонолар шунчаки, элитада жон сақлаш учун курашмоқчи эмаслар. Ахир улар озмунча куч ва маблағ сарфлаганлари йўқ, режалари жиддий. Қолаверса, «Комо» эркин агентлар бозорида ҳам фаол ҳаракатланмоқда: Пепе Рейна, Альберто Морено, Рафаэль Варан, Серхи Роберто, Нико Пас каби номи чиққан ўйинчиларни ўз сафига жалб этишга улгурди. Улар айнан Фабрегас таклифига биноан келишди.

Параллел равишда «Комо» жон сақлаш учун курашадиган рақобатчиларини заифлаштирди. «Кальяри»нинг ишончли ҳимоячиси Андреа Доссена энди Сеск билан ҳамкорлик қилади, «Лечче» етакчиларидан бири - Габриэль Стрефецца ҳам шу ерда. Ҳужум чизиғини эса «Торино»дан кетганидан бери ўз ўрнини топа олмаётган Андреа Белотти кучайтиради. Январда клуб яна харидларни давом эттириши мумкин. Дарвозада Рейнага «Марсел»даги ватандоши Пау Лопес рақобат қилиши мумкин. Чунки у Роберто де Зербининг режасида йўқ. Ўйинчи билан келишувга эришилган, лекин французлар ҳозирча унинг ўрнига номзод топа олмадилар. Ҳимоя чизиғига Сеск «Челси» тарбияланувчиси Алфи Гилкристни мўлжалламоқда, лондонликлар уни ижарага бериш ниятидалар. Эркин агентлар орасидан «Комо» икки нафар ҳужумчи - Антони Марсьяль ва Мемфис Депайга кўз тикмоқда.

Жамоанинг «А» сериясида ўйин тажрибаси йўқлигини инобатга олганда, асосий мақсади элитадан мустаҳкам жой олиш эканлиги ўз-ўзидан тушунарли. Фахрий ўйинчилар жамоа ишончини оширадилар. Ишлари юришиб кетган тақдирда ҳам, жамоанинг етакчи ўнликда бўлишига ишониш қийин, лекин ўтган мавсумдаги «Женоа» каби, мавсумни 12-поғонада якунлаши мумкин. Нима бўлганда ҳам, Фабрегаснинг «Комо»си зерикарли ўйин кўрсатмайди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 08.09.2024.
Ўқилди: 1352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.